Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хитой «айғоқчи» шарни уриб туширган АҚШга норозилик билдирди
Хитой томони Америкага ҳаво шари фуқаролик объекти эканлиги ва форс-мажор ҳолатлари туфайли АҚШ ҳаво ҳудудига кирганлиги ҳақида бир неча бор хабардор қилган.
Пекин АҚШ ўз ҳудуди узра Хитой ҳаво шарини уриб туширгани муносабати билан Вашингтонга норозилик билдирди, деб хабар қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.
“Хитой Қўшма Штатлар томонидан фуқаролик учувчисиз ҳаво шарига куч ишлатиб ҳужум қилганидан норозилик билдирди», — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Хитой томони Америкага ҳаво шари фуқаролик объекти эканлиги ва форс-мажор ҳолатлари туфайли АҚШ ҳаво ҳудудига кирганлиги ҳақида бир неча бор хабардор қилган.
“Пентагон ҳаво шари ҳарбий ёки бошқа хавф туғдирмаганини тан олди. Шунга қарамай, Америка томони халқаро амалиётни жиддий бузган ҳолда куч ишлатишни талаб қилди”, - дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой зарар кўрган корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилади, шу билан бирга кейинги зарур жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари АҚШ ҳудуди устида аниқланган Хитой ҳаво шарини уриб туширгани ҳақида хабар берилганди.