Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ахсикентдан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Ушбу топилма бўйича “National Geographic” телеканали туркум кўрсатувлар суратга олади.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Ахсикент ёдгорлигидан Дамашқ қиличлари, Шахристоннинг олтин дарвозаси, тангалар ва Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу топилма бўйича “National Geographic” телеканали туркум кўрсатувлар суратга олади.
“Буюмлар музейга топширилган. Деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари эса реставраторлар гуруҳи томонидан таъмирланмоқда”, — дейилади хабарда.
Археологлар томонидан ёдгорлик ҳудудида тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.




