Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Bukhara City» мажмуасида 4 юлдузли меҳмонхона фойдаланишга топширилди
Меҳмонхонанинг лойиҳа қиймати 85 млрд сўмни ташкил этади. Меҳмонхона 105 хонадан иборат бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган ва 51 та янги иш ўрни яратилган.

“Bukhara City” мажмуасида 4 юлдузли “Turon City Plaza” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Бу мажмуада фойдаланишга топширилган илк иншоотдир, деб хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, меҳмонхонанинг лойиҳа қиймати 85 млрд сўмни ташкил этади. Меҳмонхона 105 хонадан иборат бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган ва 51 та янги иш ўрни яратилган.
Эътиборлиси, ишчи-ходимларнинг аксарият қисми туризм техникуми битирувчилари саналади. Таъкидлаш керакки, “Turon City Plaza”да имконияти чекланган меҳмонлар учун алоҳида хоналар ва инфратизим яратилган.
Шунингдек, нозик дидли хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг барча хоҳиш ва истаклари инобатга олиниб, уларга турли саёҳатлар уюштириш учун микроавтобус, автотураргоҳлар ташкил этилган.
Қолаверса, меҳмонхонадаги мусиқий фаввора, ресторан, замонавий SPA-маркази, фитнес клуб, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, “фитобар” ҳар бир меҳмоннинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлайди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Bukhara City” мажмуасида 1 минг 717 та савдо дўкони, 36 та умумий овқатланиш, шунингдек, юздан ортиқ маиший ва техник хизмат кўрсатувчи шахобча, авиа ва темир йўл кассаси, банк филиаллари, кўнгилочар ва ахборот марказларини ўз ичига олган “Karvon Shopping Centre” савдо мажмуаси фойдаланишга топширилиш арафасида.
Бундан ташқари, “Big Large” МЧЖ томонидан бунёд этилган 9 қаватли ва 80 та хонадонли, “Story samo” МЧЖга қарашли 9 қаватли ва 49 та хонадонли ҳамда 7 қаватли 35 та хонадонли, “Бухоро темир-бетон комбинати” МЧЖга қарашли 9 қаватли ва 64 та хонадонли, “Браво лидер” МЧЖ томонидан барпо этилаётган 2 та 9 қаватли ва 128 хонадондан иборат замонавий турар-жой биноларининг қурилиш ишлари якунланмоқда.
Ҳозирги кунда, шунингдек, 26 нафар мулкдор томонидан турар жой бинолари, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, хусусий университет, IT-Парк, меҳмонхона, ресторан каби 32 та иншоот ҳам қурилмоқда.



