Qidirish

12:23 / 2023-02-05 691 0 Сиёсат

Путин Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Россия президенти билан бўлган махфий суҳбат тафсилотларини очиқлади. 

world-news

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Россия президенти Владимир Путиннинг урушнинг дастлабки кунларида берган ваъдасини эслади.

Собиқ бош вазирнинг айтишича, у икки томон ўртасида тинчлик келишувига эришишга ёрдам бериш мақсадида 2022 йил март ойи бошида Москвага борган. 

Гарчи Беннет жанговар ҳаракатларни тугатишга ёрдам бера олмасада, у Путиндан ўша вақтда бункерда яшириниб ўтирган Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда беришни сўраган. 

Путин Беннеттга Мен Зеленскийни ўлдирмайман, деб ишонтирган.

Беннетт унга жавобан: “Менга Зеленскийни ўлдирмасликка сўз беринг” деб яна бир маротаба сўраган ва Путин бундай қилмасликка сўз берган.

Беннетт Кремлдан аэропортга кетаётган вақтида Зеленскийга боғланиб, унга ўлим таҳдиди остида эмаслигини айтган.

Ишончингиз комилми? - деб сўраган Зеленский.      

Юз фоиз, деб жавоб берган Беннетт.

Ушбу қўнғироқдан бир неча соат ичида Зеленский ўз кабинетига қайтиб, қўрқмаслигини тушунтириб видео суратга олди”, деди Беннетт.

У Москвага Зеленскийнинг илтимосига биноан урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш мақсадида борганини айтди. 

Биз Исроилдан қозоқ ҳудуди орқали мутлақ яширин режа асосида ўтдик... чунки биз Қора денгиз устидан уча олмадик. Йўлда биз ибодат қилдик ва Шаббат шаробига дуо қилдик, бу жуда ҳаяжонли эди”, — деди Беннетт.

Москвага бўлган ташрифдан сўнг, улар Берлинда канцлер Олаф Шолц билан учрашишган. Сўнгра биргаликда Франция, Буюк Британия ва АҚШга ташриф буюришган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш