Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Автомактаблар потенциал «қотиллар»ни эмас, малакали ва профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаши лозим» — Улуғбек Қосимов
Қосимов мутасаддиларга вилоятдаги барча автомактаблар фаолиятини ўрганишни буюрди.
Сурхондарё вилояти ҳокими кеча, 4 февраль куни Термиз шаҳридаги “Авто ҳаваскор” МЧЖнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга ошрувчи автомактаб таълим муассасаси билан танишди.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга вилоятдаги барча автомактаблар фаолиятини ўрганиб, таълим бериш тизимини доимий назорат қилиш, тизимда коррупция ҳолатларини олдини олиш, потенциал “қотиллар”ни эмас, малакали ва профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шу ернинг ўзида масъуллар билан шаҳар ва туманларда жамоат транспортини ривожлантириш борасида белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилиниб, амалга оширилаётган ишлар ҳусусида ахборотлар тингланди.