Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Италиянинг энг хавфли мафиози 63 ёшида қўлга олинди
У Италиядан қочиб кетганидан сўнг, Франциядаги ресторанлардан бирида кўп йиллар давомида пицца тайёрловчи ошпаз сифатида ишлаб келган.
Италиянинг мафияга қарши полицияси 16 январь куни Сицилиянинг Палермо шаҳридаги поликлиникасида супербосс — Маттео Мессина Денаронинг шов-шувли ҳибсга олинишидан икки ҳафта ўтиб, яна бир мафиячини қўлга олди.
Бу сафар полициячилар Франциянинг Сент-Этьен шаҳрида кўп йиллар давомида пицца тайёрловчи ошпаз сифатида ишлаб келаётган 63 ёшли Саффе Россинида (Эдгардо Греко — ҳақиқий исми) қўлга олди.
Калабриялик Ндрангхетага алоқадор Греко 1991 йилда ака-ука Стефано ва Жузеппе Бартоломеоларни ўлдириб, уларнинг жасадларини кислотада эритганликда айбланган. Унга нисбатан суд жараёни бошланганидан кейин, Греко ҳуқуқ-тартибот идораларидан қочган.
Калабриядаги Катанзаро прокуратураси раҳбари сифатида терговга раҳбарлик қилган мафияга қарши прокурор Никола Граттери уни “хавфли қочқин” деб атади.
Греко, шунингдек, бир нечта қамоқхона ходимларини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилиб, унга “Қамоқхона қотили” лақаби берилган.

Италиянинг мафияга қарши полицияси тўртта йирик мафиоз ҳамон яширинганлигини ва бир нечта кичик шахслар қочиб кетаётганини айтди.
Италия ҳукуматининг мафияга қарши веб-сайтида кучли тўртлик рўйхати келтирилган.
Булар:
48 ёшли Пасқуале Бонавота — 2018 йилдан бери қочиб юрган ва Калабрия Ндрангхетасига алоқадор мафия жиноятларида айбланган.
64 ёшли Жованни Мотиси — Сицилия Коза Нострасининг аъзоси, Сицилияда қотиллик ва мафия билан алоқадорликда айбланган 1998 йилдан бери қочиб юрган.
Неаполитан Каморрадан 73 ёшли Ренато Цинкегранелла — қотиллик, қурол сақлаш ва товламачиликда айбдор деб топилганидан кейин 2002 йилдан бери қочқинликда юрибди.
75 ёшли Аттилио Кубедду эса 1997 йилдан бери бир неча ўғирлаш айбловлари билан судланган ва Италиянинг энг хавфли қочоқларидан бири ҳисобланган.