Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Заправка»ларда Россиядан импорт қилинган АИ-80 бензин сотувга чиқарилди» — «Ўзбекнефтгаз» АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилишни режалаштирмоқда.
Хабарингиз бор, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика аҳолиси эҳтиёжларини сифатли автобензин билан таъминлаш мақсадида, акциядорлик жамияти тасарруфдаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот билан бир қаторда, тайёр маҳсулотлар ҳам импорт қилинмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида “Татнефть” (Россия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, "ТАНЕКО" заводидан жами 50 минг тонна АИ-80-К-5 русумдаги автобензини юклаб берилган.
АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80-К-5 русумли автобензин сотувга чиқарилди.
Товар-хомашё биржасида АИ-80-К-5 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 168,3 минг сўм, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 000 сўмни ташкил этмоқда.
Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Жамият томонидан жорий йилнинг январь ойида “Газпром” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 5 минг тонна АИ-80-К-5 русумли автобензин харид қилиниб, АЁҚШлар орқали истеъмолчилар учун реализация қилинган.