Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қизириқ ҳақиқатлари. Қосимов 338 гектар ерни ташландиққа айлантирган агрофирмаларни қаттиқ танқид қилди
Вилоят ҳокими ердан умуман фойдаланмаётган агрофирмаларга Маҳмуд Мирзаев номидаги илмий текшириш институти қошидаги Бандихон тажриба хўжалигидан ижарага олинган ерларни қайтариб беришни топшириқ берди.
Хабарингиз бор, Effect.uz’га Сурхоннинг Қизириғидан бўлган фермерлар бир эмас, бир неча йилдан буён мурожаат қилиб, ҳуқуқларини поймол бўлаётганидан нолишган эди.
Уларнинг масаласи катта давраларда муҳокама бўлди, қайсидир маънода айримларининг ҳуқуқлари қайта тикланди. Боболовдан кейин келган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида, қизиқ ишларга гувоҳ бўлди.

Яъни у, Қизириқ туманида бўлиб, Маҳмуд Мирзаев номидаги илмий текшириш институти қошидаги Бандихон тажриба хўжалиги фаолиятини ўрганди.
Аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиёт таянчи бўлган ҳар бир қарич ер майдони муҳим ҳисобланган бугунги кунда ушбу тажриба хўжалигига тегишли, ҳозирги кунда 3 та агрофирмага ижарага берилган 338 гектар майдондан умуман фойдаланилмаслиги натижасида майдонни бегона ўтлар босиб кетган.

Вилоят матбуот хизматининг айтишича, ташландиқ ҳолга келиб қолган майдон вилоят ҳокимининг қаттиқ эътирози ва масъулларни танқид қилинишига сабаб бўлган. Ҳоким ушбу 338 гектар экин майдонини тажриба хўжалигига қайтариш топшириғини берди.
Маҳмуд Мирзаев номидаги илмий текшириш институти масъуллари томонидан Бандихон тажриба хўжалиги фаолиятини ривожлантириш, ташландиқ ҳолга келиб қолган ер майдонини фойдаланишга киритиш мақсадида мавжуд насос станциялари таъмирланиши ҳамда 6 та трактор ажратилиши айтилди.
Вилоят раҳбари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, келгусида ушбу ер майдонларида пахта, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш бўйича масъулларга вазифаларни белгилаб берди.