Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Саргузашт туризмига оид давлат стандарти қабул қилинди» — Маданият ва туризм вазирлиги
Ушбу стандарт ҳар хил географик, маданий ва ижтимоий муҳитда ишлайдиган барча турдаги ва ўлчамдаги провайдерлар томонидан қўлланилиши мумкин.
“Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК қошидаги STQ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан Oʻz DSt ISO 21101:2022 (ISO 21101:2014, ИДТ) “Саргузашт туризми. Хавфсизликни бошқариш тизимлари. Талаблар” давлат стандарти ишлаб чиқилди.
Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023 йил 18 январдаги 03/127-сон буйруғи билан қабул қилинди.
Ушбу стандарт саргузашт туризми фаолияти провайдерлари учун хавфсизликни бошқариш тизимининг талабларини белгилайди. Провайдер ушбу стандартдан қуйидагилар учун фойдаланиши мумкин:
— хавфсизлик самарадорлигини ошириш;
— иштирокчилар ва ходимлар хавфсизлигига нисбатан кутилмаларни оқлаш;
— хавфсиз амалиётни кўрсатиш;
— амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини қўллаб-қувватлаш.
Ушбу стандарт ҳар хил географик, маданий ва ижтимоий муҳитда ишлайдиган барча турдаги ва ўлчамдаги провайдерлар томонидан қўлланилиши мумкин. Стандарт 2023 йил 18 апрелдан амалга жорий этилади.