Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Самолётлар, дельтапланлар, юзлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва минглаб мутахассислар — Оролқумда ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Самолётлар, дельтапланлар, юзлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва минглаб мутахассислар...
Қуриган денгиз тубида чўл ўсимликларини етиштириш учун навбатдаги мавсум бошланди. Бу, ўз навбатида, қуриган денгиз қисмидан зарарли туз ва чангларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Оролқумда 2023 йил давомида яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Мавсумнинг очилиш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазири А. Х. Қўлдошев, Жўқорғи Кенгеси раиси А. Т. Ўринбоев, Экология партияси раиси А. Ҳамзаев ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.






Қайд этиш керак, 2018 йил декабрь ойидан ушбу дастурга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташаббус кўрсатилган эди.
Ўтган давр мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизининг қуриган қисмида 1 миллион 620 минг гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилган.
Эслатиб ўтамиз, Оролнинг қуриган тубидаги кўкаламзорлаштириш ишлари Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Т. А. Худайбергенов томонидан мувофиқлаштирилмоқда.