Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Аввалроқ Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосари бўлган икки кишини ишдан олган эди.
.jpg)
Рустам Юсупов Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу бўйича пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг 31 январь кунги фармойишида келтириб ўтилган.
Юсупов шу пайтга қадар бош бошқарма бошқарувчиси (Анвар Умаров)нинг биринчи ўринбосари вазифасидан ишлаб келаётганди.
Газета.uz маълумотига кўра, у 1986 йил 12 ноябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. Тошкент давлат аграр университети (2008) ва Ўзбекистон президенти қошидаги давлат бошқарув академиясини (2020) тамомлаган.
2007 йилдан 2020 йилгача Юнусобод тумани Ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритган Рустам Юсупов 2020 йил ноябрь ойида шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига ишга ўтган.
Собиқ раҳбар Анвар Умаров эса ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ўзгариш ҳоким в.б. Бахтиёр Раҳмоновнинг 27 январдаги қарорида келтириб ўтилган. Анвар Умаровнинг ўзи ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди (Санжар Уматов ўрнига тайинлаганди).
Бунгача у Президент қарори билан аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги инқироз туфайли ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов аввалроқ собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган ва унга энг яқин одамлардан бири бўлган Музаффар Абдураҳмоновни ишдан бўшатганди.



