Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
2022 йил 3 мингдан зиёд мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган — Бош прокуратура
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

2022 йил давомида республика бўйича жами 2.965 та жиноят иши бўйича 3.116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Статистикага кўра, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2.742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 2.103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 265 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 243 нафари фирибгарлик, 169 нафари порахўрлик, 51 нафари мансаб сохтакорлиги, 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 249 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган.



