Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Агeнтлик билимни баҳолаш ва саралашда «элак» вазифасини ўташи кeрак» — Иброҳим Абдураҳмонов
Вазир Давлат имтиҳони жавобларини тезкор, яъни абитуриент саволларга жавоб беришни якунлаши биланоқ чиқариб бериш бўйича ҳозирданоқ ишларни бошлаш кераклиги таъкидлади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлигида бўлиб, ташкилот фаолияти билан яқиндан танишди ва масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Иброҳим Абдураҳмонов агентлик раҳбарияти билан учрашиб, асосий вазифалардан бири сифатида жамоатчиликни рози қилиш, улар билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, хусусан, электрон мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳамда сўровномалар ташкил этиш орқали соҳадаги мавжуд муаммоларни синчиклаб ўрганиш, чуқур таҳлил қилиш, шулар асосида уларни батараф этиш чораларини кўриш кераклигини таъкидлаган.
Шу билан бир қаторда, соҳага Сингапур тажрибасини жорий этиш, мавжуд имконитятлардан унумли фойдаланиш, тест синовларини йилида 4 марта ўтказиш, бунинг учун ҳудудлардаги биноларнинг қурилишини жадаллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Давлат имтиҳони жавобларини тезкор, яъни абитуриент саволларга жавоб беришни якунлаши биланоқ чиқариб бериш бўйича ҳозирданоқ ишларни бошлаш кераклиги таъкидланиб, масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
“Ҳозир таълим сифатини кўтаришда биз энг аввало, салоҳиятли, малакали, креатив фикрлайдиган профессор-ўқитувчиларни саралаб олишимиз керак. Чунки улар талабаларимизнинг сифатини таъминлайди.
Бундан ташқари, дипломнинг обрўсини кўтаришимиз лозим, зеро олий таълим муассасасини битирган талаба эртага иш тополмасдан сарсон бўлмасин, дипломи бекор ётмасин
”, – деди вазир.
Вазир агентлик фаолияти тизимли ташкил этилгани ва рақамлаштириш борасида ҳам самарали ишлар қилинганини эътироф этиб, агентлик билимни баҳолаш ҳамда саралашда гўёки “элак” вазифасини бажариши кераклигини айтди ва агентлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқ ва таклифлар берди.



