Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Ўзбекистон Россиядан АИ-80 бензинини импорт қилишни бошлади
Қўшни Россия, Қозоғистон, давлатларида АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқариш тўхтатилган бўлиб, фақатгина тадбиркорлар буюртмаси асосида ишлаб чиқарилмоқда ва сифати асосан АИ-80 К2, К5 русумли автобензин талабларига мос келади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси эҳтиёжларини сифатли ва арзон нархларда автобензин билан таъминлаш мақсадида, тасарруфдаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот билан бир қаторда, тайёр маҳсулотларни импорт қилиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Россиянинг “Газпром” ОАЖ, “Татнефть” ОАЖ, “ОРСКНЕФТЕОРГСИНТЕЗ” ОАЖ каби компаниялари билан 50 минг тонна, тадбиркорлик субъектлари томонидан 5,0 минг тонна АИ-80 русумидаги автобензини импорти бўйича шартномалар тузилган.
Қўшни Россия, Қозоғистон, давлатларида АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқариш тўхтатилган бўлиб, фақатгина тадбиркорлар буюртмаси асосида ишлаб чиқарилмоқда ва сифати асосан АИ-80 К2, К5 русумли автобензин талабларига мос келади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳсулотни республика ҳудудига темир йўл транспорти орқали етказиб бериш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда, товар хомашё биржасида сотиш учун қўйиладиган бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 084 минг сўмни, АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи эса бир литри учун 6 000-6 200 сўмни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, жамият тасарруфидаги “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда АИ-80 русумли автобензини ишлаб чиқариш қувватларидан 130-140 фоиз (кунлик автобензин ишлаб чиқариш хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 750 тоннадан 3 300 тоннага оширилган) даражада фойдаланилмоқда.



