Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қозоғистон полициячилари ўзбекистонлик эркакни 200 минг тенге ва олтита қўй эвазига сотиб юборишди
Бир неча ой тутқунликда сақланган эркакнинг ҳаёти хавф остида. У Қозоғистон президентига мурожаат қилди.

Қозоғистон полициячилари 200 минг тенге ва олтита қўй эвазига ўзбекистонлик эркакни қул сифатида сотиб юборган. Бу ҳақда NewTimes.kz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда 10 йилдан бери яшаб келган, аммо орада шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйган.
Дастлаб маҳаллий полициячилар ундан 200 минг тенге сўрашган, лекин эркак уларнинг талабига кўнмаган. Шундан сўнг, Жатас тумани полициячилари уни дўппослаб, 200 минг тенге ва 6 та қўй эвазига сотиб юборишган.
Ўзбекистон фуқароси бир неча ой давомида номаълум шахслар томонидан мунтазам равишда мажбуран меҳнатга жалб этилган. Кейинчалик у зўравонларда қочиб кетиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
“Ушбу мурожаатим Президентгача етиб бориши учун барчадан видеони кенгроқ тарқатишни илтимос қиламан. Менда уч нафар болам бор.
Менга нима иш бўлса, барчасини қилдиришди, бундай ҳаётдан чарчаб кетдим. Энди улар мени қидиришмоқда ва ўлдириш билан таҳдид қилишмоқда. Мухтарам президент мени қутқаринг
”, — дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 362-моддаси 4-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов алоҳида назоратга олинди.



