Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Исроилда ўн минглаб исроилликлар ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Бу суд-ҳуқуқ ислоҳоти режаси эълон қилинганидан кейин тўртинчи митинг бўлди, оммавий намойишга 130 мингдан ортиқ одам тўпланган.
Тел-Авивда шанба куни Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳукуматининг суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши ўн минглаб мухолифлари навбатдаги норозилик намойишини ўтказди, деб хабар бермоқда Jerusalem Post.
“Шанба куни кечқурун ўн минглаб исроилликлар ҳукуматнинг суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши норозилик намойишларини ўтказди”, — дейилади хабарда.
Газетанинг ёзишича, кўплаб намойишлар Шарқий Қуддусдаги ибодатхонага ҳужумда ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланган. Haaretz нашрига кўра, намойишларда Исроил бўйлаб 60 мингга яқин одам қатнашган.
4 январь куни янги тайинланган Адлия вазири Ярив Левин Исроил Олий судини маълум ваколатлардан маҳрум қиладиган ва парламентарийларга унинг қарорларига эътироз билдириш ҳуқуқини берувчи ислоҳот режасини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, Нетаняху бошчилигидаги ҳукумат 2022 йил декабрь ойи охирида қасамёд қилди. Аввалроқ Нетаняху 1996-1999 ва 2009-2021 йилларда Исроил бош вазири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бу суд-ҳуқуқ ислоҳоти режаси эълон қилинганидан кейин тўртинчи митинг бўлди, оммавий намойишга 130 мингдан ортиқ одам тўпланган.