Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Зойир Мирзаев Бўка ва Бекобод туманларининг бир нечта масъулларини ишдан олди
Вилоят ҳокими томонидан ўтказилган танқидий йиғилишда ҳоким ёрдамчилари, Маҳалла раиси ёрдамчилари лавозимидан озод этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида Бўка ва Бекобод туманида 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2023 йилги режалар хусусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳамда туманнинг сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этган йиғилишда ҳудудларда ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг амалга оширилишида учраб турган камчилик ва нуқсонларни тезкор бартараф этиш масалалари таҳлил қилинган.
Президентнинг 2020 йил 24 ноябрдаги қарорига асосан аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Бўка туманида 2022 йилда ажратилиши белгиланган 716 гектардаги 3 минг 341 та лотлардан амалда 3 183 лот, 678 гектар (95%) майдон деҳқон хўжаликлари учун ажратиб берилган.
Ушбу ажратилган 3 минг 183 лотдаги 678 гектар ер майдонларидан 179 лотдаги 38 гектар майдон савдо майдончасига қўйилиб, ғолиблар бугунги кунга қадар аниқланмагани таъкидланган.
Деҳқон хўжалиги учун танлов ғолиби аниқланмаган 179 лотдаги 38 гектар майдонлар таҳлил қилинганда, 23 гектар майдон сув таъминоти оғир, 7 гектар майдон аҳоли пунктидан узоқ бўлган ва 8 гектар майдон ҳолати ёмон ерлар бўлганлиги сабабли аҳоли ушбу ерларга қизиқиш билдирмаган.
Ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шерали Ярбековга иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чорасини қўллаш, шунингдек, 4-сектор ҳудудида жойлашган “Бўка” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Тоҳир Абдувоҳидов ва 2-сектор ҳудудида жойлашган “Қўчқорсўйган” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Элёр Жуманқуловни вазифасидан озод этиш таклифи берилди.
Бундан ташқари, “Қўлдоштепа” МФЙда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Адҳам Маматқулов 3 ой синов муддати билан лавозимида “вазифа бажарувчи” мақомида қолдирилди.
Шунингдек, Бекобод тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Илҳом Мажитовнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари кескин танқид қилинди ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Фуқаролар бандлигини таъминлашда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг ишлари қониқарсизлиги туфайли “Хонобод” ва “Назарбой” маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари лавозимдан озод этилди. Марказ раҳбари Равшан Абдуразоқов лавозимдан олиниб, “Назарбой” маҳалласига ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказилди.
“Ўзбекобод” маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Эътибор Ачилованинг маҳалладаги фаолияти юқори баҳоланиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари этиб тайинланди.
Кўчмас мулк ва давлат кадастр хизмати раҳбари Умид Ҳакимов ерларни аукционга қўйишга етарлича ёндашмаганлиги учун лавозимидан озод этилди.