Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:53 / 2023-01-27 333 0 Дунё

Малавида вабодан вафот этганлар сони минг кишидан ошди

Африка қитъасининг энг қашшоқ давлати ҳисобланадиган — Малави йигирма йил ичида энг ёмон вабо эпидемиясини бошдан кечирмоқда.

world-news

Малавида 2022 йил март ойида бошланган вабо эпидемияси оқибатида 1000 дан ортиқ ўлим қайд этилган. Бу ҳақда CNN мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Малави Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, эпидемия бошланганидан бери қайд этилган ҳолатлар сони 31,241 га, вафот этганлар сони 1,023 га етди.

Соғлиқни сақлаш вазири Хумбизе Чипонда пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўнгги бир ой ичида вабодан ўлганлар сони ортганини айтди.

(ФОТО. Хумбизе Чипонда / Малави Соғлиқни сақлаш вазири (манба -The Africa brief)

Тўрт ҳафта ичида уларнинг (ўлганлар — таҳр) сони икки баравар кўпайди, - деди у.

Малави ҳукуматининг маълумот беришича, 26 декабрь ҳолатига бактериал касалликдан ўлганларнинг умумий сони 486 нафарни ташкил қилган.

Чипонданинг (Малави Соғлиқни сақлаш вазири) айтишича, қурбонларнинг 66 фоизи эркаклар, аммо энг ачинарлиси вабодан болалар ҳам нобуд бўлмоқда.

Биз 11 нафар мактаб болаларини ҳам йўқотдик..., деди у. 

Вазир Малави йигирма йил ичида энг ёмон вабо эпидемиясини бошдан кечираётганини таъкидлади. 

Охирги марта бизда вабо касаллиги 2002 йилда бўлган”, — деб қўшимча қилди у.

Қайд этилишича, ҳозирги ўлим даражаси 2001 йилдан 2002 йилгача бўлган даврда 900 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган мамлакатдаги энг йирик вабо эпидемиясидан ошиб кетди.

Малави Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда вабо билан касалланган 1126 киши касалхоналарга ётқизилганини маълум қилди ва мамлакатдаги барча 29 соғлиқни сақлаш округи эпидемия бошланганидан бери касалликдан зарар кўрганини қўшимча қилди.

Вазирлик, шунингдек, одамларни вабо қурбонларининг жасадлари билан муомала қилиш ва уларни дафн этишга тайёрлашда эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирган.

Касаллик йиллар давомида пасайиб бормоқда, аммо 2022 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунё бўйлаб вабо тарқалишига ўз хавотирини билдирди. 

Вабо — “Vibrio cholerae” бактерияси келтириб чиқарадиган ингичка ичакнинг юқумли касаллиги ҳисобланади. Унга чалинган одамда сувли диарея, қусиш ва мушакларнинг оғриғи каби белгилар билан намоён бўлиши мумкин. 

Глобал соғлиқни сақлаш муассасалари ва ҳукуматларнинг чора-тадбирлари натижасида йиллар давомида камайиб бораётган вабо ҳолатлари иқлим ўзгариши, қашшоқлик ва турли можаролар сабабли яна кенг тарқала бошлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2017 йилдан 2021 йилгача дунё бўйлаб вабо билан касалланган мамлакатлар сони 20 тадан паст бўлган. 2022 йилга келиб эса вабо эпидемияси 26 мамлакатда кузатилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш