Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Ғазаб «отига минган» Эрдоған Швецияга жиддий мурожаат йўллади
Ислом динига қарши амалга оширилган провокация Туркия президентининг жаҳлини чиқарди.

Швеция Туркияга ва Исломга қарши ҳаракатлардан сўнг НАТОга аъзо бўлишда Туркиянинг ёрдамини кутмаслиги керак, деди Президент Режеп Тоййип Эрдоған ҳукумат йиғилишидан кейин халққа қилган мурожаатида.
“Сиз террорчиларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқдасиз ва НАТОга аъзо бўлиш учун қўллаб-қувватлашни кутяпсиз. Швеция раҳбарияти биздан ёрдам кутмаслиги керак”, — деди Эрдоған.
Эрдоғаннинг сўзларига кўра, бундай провакация уюштирганлар ўз қилмишлари учун жавоб бериши керак. Қайд этиш керак, Даниянинг ўнг қанот экстремистик партияси раҳбари Расмус Палудан Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида исломга қарши провокация уюштирди.
Ўша куни Туркия ТИВ воқеани террор ташкилотлари ташвиқотининг олдини олиш бўйича Швеция томонидан имзоланган уч томонлама меморандум мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузиш деб атади.
Дипломатик департамент, шунингдек, Стокголмда Қуръоннинг ёқиб юборилиши Европада исломофобия, ирқчилик ва камситиш даражасидан далолат беришини қайд этди.
Шундан сўнг Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар швед ҳамкасби Пол Жонсоннинг 27 январь куни мамлакатга ташрифи бекор қилинганини маълум қилди.
Икки ҳафта олдин Анқара ҳам Швеция парламенти спикери Андреас Норленнинг ташрифини бекор қилган эди. Бу Стокголмда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси тарафдорлари Эрдоғанни ҳақоратлаганидан кейин содир бўлди. Анқара бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очган.
Эслатиб ўтамиз, Финляндия ва Швеция 2022 йил 18 май куни Украинадаги воқеалар фонида НАТОга аъзо бўлишга қарор қилишди.
Уларнинг аризалари аллақачон альянснинг 28 давлати томонидан маъқулланган, бироқ Венгрия ва Туркия уларни ратификация қилмаган.
Анқара Стокголм ва Хелсинкидан ПККни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ва Туркияда терроризмга алоқадор деб топилган фаолларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Туркия расмийлари бу ваъдалар бажарилмас экан, шимолий давлатларнинг НАТОга қабул қилинишида ҳеч қандай тараққиёт бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаган.




Изоҳлар 1
