Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон-Туркманистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара ўтказди
Бухорода ўтказилган йиғилишда ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинди.

Кеча, 21 январь куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг йиғилиши якунланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
ТИВ маълумотига кўра, 16-21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.
Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинди. Музокаралар якунида протокол имзоланди.



