Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Россия ядро қўлласа, жиддий хатога йўл қўйган бўлади» – Байден Путинга жавоб қайтарди

АҚШ президенти Жо Байден Россия етакчиси Владимир Путиннинг ядровий қуролга ишора қилишда давом этиши уларни ишлатиш нияти йўқ деган даъволарга зид эканлигини айтди.
“Валдай” мунозара клубининг нутқи чоғида Россия президенти Москва Украинага ядровий зарба бериш режаси йўқлигини айтди.
Шунингдек, Путин Россия Федерацияси ядро қуролидан фойдаланиши мумкин деганларни Россия ҳарбий доктринаси билан танишиб чиқишга таклиф берди.
“Ўйлашимча, агар унинг нияти йўқ бўлса, нега у бу ҳақда гапиришда давом этмоқда? Нега у тактик ядро қуролини қўллаш имконияти ҳақида гапиради. У бунга ўта хавфли ёндашган. Россия Украинани тарк этиш орқали буларнинг барчасини якунлаши мумкин”, — Байден Newsnation нашрига берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, АҚШ раҳбари ўзининг сўзларида бир неча бор Россия томонидан ядровий қурол хавфи борлигини айтган эди.
“Агар Россия тактик ядро қуролини қўлласа, ниҳоятда жиддий хатога йўл қўяди. Мен бу сохта байроқ операцияси эмаслигига кафолат бера олмайман, лекин бу жиддий, жиддий хато бўлади”, — деган эди Байден.



