Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Зеленский гиёҳванд моддаларига муккасидан кетган наркоман» — Украиналик продюсер
Машҳур продюсер Украина президентини гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишда айблади.
Украиналик продюсер “Quest Pistols” ва “Қўзиқоринлар” гуруҳлари асосчиси Юрий Бардаш “Откровенно с Татаркой” лойиҳасига берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленский гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ҳақида далиллар борлигини айтди.
“Далиллар бор, йиғилишларда, зиёфатларда қатнашаётган одамлар бор, бу 95-квартал. Менимча, буни исботлашнинг ҳам ҳожати йўқ. Мен кўп нарсани бошидан ўтказган, кўпни кўрган одамман.
Гиёҳванд моддалар билан ҳеч қачон шуғулланмаган одам тушунмаслиги мумкин. Аммо Гиёҳванд моддалари билан шуғулланган одам унинг (Владимир Зеленскийнинг) юз ифодаларидан барчасини тушуниб олади
”, — деди Бардаш.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский тўхтовсиз гиёҳванд моддаларини истеъмол қиладиган наркоманга ўхшайди.
“Менимча, улар Зеленскийни ўлиб қолмаслиги учун қўллаб-қувватлаяптилар. Унинг соғлиғи шифокорлар томонидан доимий назоратда бўлса керак. Эътибор беринг, унинг қовоқлари осилган, у гиёҳванд моддаларига муккасидан кетган наркоманга ўхшайди. Буни дардли юзи ҳам кўрсатиб турибди.
У ўз халқи ҳақида қайғурадими? Артист доим ўзини ўйлайди. Зеленский эса тоза
артист. Агар у ўз халқи ҳақида қайғурганида, ҳозир 400 минг одам ўлмаган бўларди
”, - деди продюсер.
EA Daily’нинг хабар беришича, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова аввалроқ Украина президенти Зеленский узоқ йиллардан бери гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганини айтиб, АҚШ Давлат департаменти эътиборини шу фактга қаратган.



