Сўнгги янгиликлар
Марказий Осиёлик мигрантлар Россия ўрнига Хитой, Корея ва Европани танламоқда. Сабаби нимада?
Путин Украина билан тўғридан тўғри музокараларни таклиф қилди: Киев қандай жавоб қайтаради?
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади
Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди
Умурзоқов газ таъминотидан узилган иссиқхоналарни 1 кун ичида қайта улашни топшириқ берди

Президент админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтаётган йиғилишда тадбиркорлар муаммосини қисқа вақт ичида ҳал қилишни топшириқ берди.
Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.
Маълумки, мавсум пайтида иссиқхонанинг ҳар бир куни ўта муҳим бўлади. Бу нафақат ўша тадбиркор учун, балки Ўзбекистон озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги учун ҳам жуда аҳамиятли.
Маълум бўлишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.
Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.
Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.
Ўз навбатида йиғилишда иссиқхоналарни муқобил энергия (кўмир)га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сўзга чиққан тадбиркорларнинг барчаси иссиқхоналарни кўмир орқали иситишга ўтиш маълум вақт талаб этиши, буни аввал ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, синчковлик билан синовдан ўтказиш, тижорий томонларини ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Мазкур масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли мутахассислар ва тадбиркорлар билан биргаликда ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.
Бунда ишчи гуруҳ ҳар бир иссиқхона кесимида уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ асосланган таклифлар тайёрлайди.
Ўз навбатида иссиқхона юритувчи тадбиркорларга ўз ҳосилларини нес-нобуд қилмасдан етиштириб олиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 1 кун ичида тегишли манбалардан молиявий маблағ билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.



