Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Ортиқхўжаевнинг масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда
Ҳозирда Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт кенгаши депутати ва сенаторлик лавозимини сақлаб қолмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига чақириш ҳақида қарор қабул қилди.
Қарорда депутатлар ихтиёрига Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳарни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ҳолати, 2022 йилги давлат дастури ижроси, маҳаллий бюджетнинг 2023 йилдаги қўшимча манбаларини ҳаражатларга йўналтириш ҳақидаги масалалар билан бирга очиқланмаган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши таклиф этилган.

Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, катта эҳтимол билан кун тартибидаги бошқа масалалар қисмида депутатлар собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Кенгаш раислиги, депутатлиги ва дахлсизлиги масалаларини кўриб чиқишади.
“Депутатлардан соғлом ақл ва масъулият билан қарор қилишларини кутиб қоламиз”, — деб ёзган Кушербаев.
Қайд этиш керак, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт кенгаши депутати ва сенаторлик лавозимини, парламент юқори палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Кенгашнинг раҳбарлар захирасини шакллантириш, танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича комиссияси аъзоси бўлиб қолмоқда.
Қонунчиликка кўра, сенатор ва кенгаш депутати ваколат муддати давомида дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Президент ўтказган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланган эди.