Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Иноятов бир нечта масъулларни жазолади
Соғлиқни сақлаш вазири танқидий руҳда йиғилиш ўтказди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Республика тез тиббий ёрдам марказида мазкур тизим фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, видеоселектор шаклидаги ушбу мажлисда вазирлик масъуллари, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари ҳамда “103” хизмати ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда вазир томонидан сўнгги пайтларда “103” автомашиналари иштирокида тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётгани, бунга айрим ҳайдовчиларнинг махсус автотранспорт воситаларини бошқаришдаги малакаси етишмаётгани сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Шу боис уларнинг малакасини ошириш бўйича алоҳида курслар очиш ва махсус автодромлар ташкил этиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Қолаверса, тизимда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хусусан, “Тез ёрдам” хизматига ҳайдовчиларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш кераклиги алоҳида қайд этилди.
Бу борада камчиликка йўлга қўйган тизим ва қатор автокорхона масъулларига нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланди. Шу билан бирга, соҳада фаолият юритаётган ҳайдовчилар ҳамда автокорхона ходимларининг ойлик маошларини қайта кўриб чиқиш, транспорт воситалари учун зарур эҳтиёт қисмлар харид қилишни соддалаштириш, туманларда тез тиббий ёрдам хизмати автомашиналари учун мини ёқилғи қуйиш шохобчаларини ташкил этиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Йиғилиш давомида вазир Амрилло Иноятов “103” хизматида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари, диспетчерлик хизмати мутахассислари, айниқса ҳайдовчилар билан алоҳида мулоқот қилиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикрларини тинглади. Бу борадаги мавжуд муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берди.




Изоҳлар 1
