Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қўқонда «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
Халқаро бахшичилик санъати фестивали Президент ташаббуси йўлга қўйилган.
Қўқон шаҳрида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази томонидан “Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари” республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.
Анжуманда Ўзбекистонда халқ оғзаки ижодининг гўзал ва бетакрор намунаси бўлган бахшичилик санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Хусусан, бу борада қабул қилинган Президент Фармон ва қарорлари соҳа равнақига янги ҳаёт бағишлади. Президент ташаббуси билан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди.
Конференция иштирокчилари бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, “устоз-шогирд” анъанасининг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таъкидлаш керак, бахши-шоир ва оқинлар ўртасида халқаро кўрик-танловлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда, таълим муассаларида бахшичилик санъати сирларини ўқитиш, келажак авлодларга етказиш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда.
“UNESCO’нинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсдаги эътирофи сифатида барчамизга алоҳида ғурур бағишлайди.
Умуман, бахшичилик санъати юртимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда”, — дейилади хабарда.