Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Қирғизистонлик сиам эгизаклари операцияси ўзбек тиббиётига билдирилган катта ишонч бўлди» — Иноятов
Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон тиббиёт соҳасида рўй берган оламшумул янгиликка муносабат билдирди.
Хабарингиз бор, бугун, 19 январь куни неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида амалга оширилган ўта мураккаб амалиёт натижасида қирғизистонлик сиам эгизаклари бир-биридан ажратиб олинди. Мазкур воқеага Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов муносабат билдирди.
“Сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратишга кўп мамлакатларда ҳатто энг моҳир хирурглар ҳам жазм этолмайди. Чунки бу — ўта ноёб операция. Қолаверса, бир вужудга бирлашган икки "жажжи жон"нинг ҳаёти ҳар сония хавф остида бўлади.
Ҳаммаси шифокорнинг билим ва маҳоратига, лаҳзалар оралиғида қабул қиладиган тўғри қарорларига боғлиқ. Ўзбек хирурглари буни қатъият билан уддалади. Тиббиётимиз тарихи яна бир оламшумул воқеа билан бойиди.
Бугун қўшни қирғизистонлик эгизакларнинг яқинлари билан суҳбатлашдим. Улар нима учун айнан Ўзбекистон шифокорларига жондан азиз гўдаклари тақдирини ишониб топширганини ҳаяжон билан тушунтиришди.
Аввало, икки қардош халқнинг бир-бирига меҳр-оқибатидан қувонган бўлсам, бошқа томондан, ўзбек тиббиётига узоқ-яқин мамлакатларда ҳам катта ишонч билдирилаётгани мени жуда хурсанд қилди.
Ўйлайманки, бу — давлатимиз раҳбари белгилаб берган марраларнинг бошланиши. Келгусида хорижда жорий этилаётган янги ва энг илғор тиббий амалиётларни юртимизга олиб кирамиз! Шунда беморларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам узоқ мамлакатларга даво истаб боришига мутлақо эҳтиёж қолмайди”, — дейди Иноятов.
Мутахассислар томонидан болаларнинг аҳволи стабил деб баҳоламоқда. Яқин кунларда чақалоқларни яшаш жойига чиқаришга умид қилинмоқда.
Маълумот учун, гўдаклар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, яъни опа-сингилларнинг фарзандларидан дунёга келган.