Сўнгги янгиликлар
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
«Бошида Президентнинг ёшлар, ёшлар дейишлари менга ёқмаган» — Алишер Усманов
Матбуот анжуманида дастлаб Президент томонидан қабул қилинган Фармонларнинг мазмун-моҳияти тадбир қатнашчиларига батафсил тушунтирилди.
Бугун, 19 январь куни Наманган вилояти судида судларининг 2022 йидаги фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманида Effect.uz журналистлари қатнашди.
Мазкур анжуманда дастлаб Президент томонидан шу йилнинг 16 январь куни қабул қилинган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларнинг мазмун-моҳияти тадбир қатнашчиларига батафсил тушунтирилди.
Мазкур икки муҳим ҳужжат билан аҳолининг одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилиши, 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилиши таъкидланди.
Матбуот анжуманида Наманган вилояти судининг раиси Алишер Усманов ҳамда вилоят маъмурий судининг раиси судларда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
“Биз қотиб қолганмиз. Бошида мен “Президент нега ёшлар деяверади?” дердим, менга бу ёқмасди, чунки ёшим катта. Жуда тўғри айтар эканлар, чунки биз анча қотиб қолган эканмиз.
Бизни Совет даврида олган билимларимиз сал бошқачароқ бўлган, ҳозирги ёшларимизни эса фикрлаши бошқача. Шунинг учун “қотиб” қолган судьяларимизни ўзгартирамиз”, — дейди Усманов.
Таҳлиллар, талқинлар, тафсилотларда вилоятдаги суд идоралари томонидан 2022 йил давомида кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари, жазо амалиёти, ишларни юқори инстанцияларда кўриш, оқлов ҳукми, судланганлик ҳолати шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан фаолият, ҳуқуқий тарғибот жараёнлари ифода топди.




Изоҳлар 1
