Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ҳокимлар сайланиши керак
Демократик жараёнлар, хусусан, эркин сайловлар фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштирокини таъминлабгина қолмай, мамлакатда янги юзларни, янги лидерларни кашф қилишга ҳам ёрдам беради. Сайлов чиғириғи энг синалган усул.
Бир хил юзларнинг курсисини алмаштириш билан узоққа бориб бўлмайди. Мамлакатга, ҳар бир ҳудудга лидерлар керак, янги юзлар керак.
Масъулиятни ўз бўйнига оладиган, одамларни эргаштира оладиган, сиёсий институтлар барқарорлигини таъминлайдиган кадрлар захирасини тепага ёқадиган, раҳбариятга садоқатли одамлар билан шакллантириб бўлмайди.
Кичкина кварталдан тортиб туману вилоят даражасида муаммоларни ҳал қиладиган, йўлларни муздан тозалашга кучи, қобилияти бор лидерлар тизимини жорий қилишнинг вақти келди.
Шунда микроменежментдан қочилади, ҳамманинг ўз вазифаси, жавобгарлиги, ҳисобдорлиги бўлади. Ўшанда кризислар пайти одамлар нафратининг ўз манзили бўлади, сиёсий жавобгарлик юзага келади.
Каинбек