Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ортиқхўжаевнинг ортидан унинг ёрдамчиси ҳам ишдан бўшатилди
Ҳозирча собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Кенгаш депутати ва сенаторлик рутбасидан бўшатилмаган.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов ўзининг биринчи имзолаган қарори билан Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Музаффар Абдураҳмонов билан меҳнат шартномаси орқа сана 13 январдан бошлаб “ўз хоҳишига кўра” формулировкаси билан бекор қилинган.
Энг қизиғи, Тошкент шаҳар кенгаши қарорларини Ташполат Матибаев имзоламоқда. Матибаев “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Темирйўлчилар касаба уюшмаси марказий қўмитасига қарашли “Сиҳатгоҳ” санаторийси бош шифокори ҳисобланади. И.о ҳоким Раҳмонов Кенгаш депутати эмас.
Ҳозирча собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Кенгаш депутати ва сенаторлик рутбасидан бўшатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан бўшатилгач, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.