Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:00 / 2023-01-17 420 0 Дунё

Италияда 30 йилдан бери қидурувда бўлган мафия бошлиғи қўлга олинди

“У Сикку” (қилтириқ) лақаби билан машҳур бўлган Мессина халқни ларзага солган жиноятларда иштирок этгани учун сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди

world-news

Италияда узоқ йилдан буён қидирувда бўлган мафия бошлиғи Маттео Мессина Денаро душанба куни Сицилиядаги хусусий шифохонада полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 60 ёшли Мессина Денаро Палермодаги Ла Маддалена касалхонасида саратон касаллигидан даволанаётган бўлган. Шунингдек мафия бошлиғини касалхонага олиб борган иккинчи шахс қочқинга ёрдам берганликда гумонланиб, воқеа жойида ҳибсга олинган.

“Биз тергов ишида унга қарши кўплаб далилларни тўпладик. Натижада у қўлга олинди”, — деди Палермо прокурори Маурицио де Луcиа.

Мессина Денаро терговига раҳбарлик қилган судья Паоло Гуидо, Мессинанинг ҳимоячилари тармоғини йўқ қилиш орқали,  муваффақиятга эришилган.
 

Маълумот ўрнида, “Шайтонча” ва “У Сикку” (қилтириқ) лақаби билан машҳур бўлган Мессина Денаро 1992 йилда мафияга қарши курашган прокурорлар Жованни Фалкон ва Паоло Борселинонинг ўлдирилиши ва халқни ларзага солган жиноятларда иштирок этгани учун сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш