Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Сардор Умурзоқов газ масаласида яна бир марта Туркманистонга борди
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов газ масаласида Туркманистон пойтахти Aшхободга борган.

“Хроника Туркменистана” нашрига кўра, 14 январь, шанба куни президент маъмурияти раҳбари Сардор Умурзоқов музокаралар учун Aшхободга борган. У ерда тегишли шахслар билан газ масаласи муҳокама қилинган.
Маълумки, Туркманистон 12 январдан бошлаб “Дарёлиқ” станцияси орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди. Бу ҳудуддаги беқарор иқлим муҳити яъни ғайритабиий совуқлар туфайли техник сабабларга кўра содир бўлгани айтилади.
Паст ҳароратлар “Галканиш” газ конденсати конининг кон ичидаги коммуникацияларида гидрат ҳосил бўлишига олиб келган.
Айнан шу сабабларга кўра Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувури орқали Хитойга газ экспорти сезиларли даражада камайган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 12 декабрь куни Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашган эди.
Effect.uz’га Умурзоқов ташрифида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришгани ва бу бўйича шартнома имзолангани маълумдир.
Ўшанда янги лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистонда қиш кунларида юзага келган газ муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши мумкинлиги айтилган эди, бироқ ҳозирги шароитлардан келиб чиқиб, бу лойиҳанинг амалга ошиши кечикаётганлигини кўришимиз мумкин.



