Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:06 / 2023-01-15 866 0 Дунё

Днепрдаги кўп қаватли бинога ракета тушди. 14 киши ўлди, 26 киши вайроналар остида қолган

Ушбу машъум воқеадан сўнг шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган.

world-news

Россия Қуролли кучлари  Украинанинг Днепр шаҳрига ракетали ҳужум уюштирди, тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Юрий Игнатнинг маълум қилишича, Россиянинг Х-22 ракетаси Ту-22М3 бомбардимончи самолёти томонидан отилган Днепрдаги кўп қаватли бинога келиб урилган. Россия бу ракеталарни 5, 12 ва 29 декабрь кунлари ва ундан олдин Украинага қарши ҳужумларда ишлатган. 

“Худди шу турдаги ракета июль ойида Кременчукдаги савдо марказига тушиб, 20 киши ҳалок бўлган эди. Бугун Россия Украинада бешта шундай ракета учирди,  дея қўшимча қилди Игнат.

Ушбу машъум воқеадан сўнг шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган. 

Охирги маълумотларга кўра, вайроналар остидан 14 кишининг жасади топилган, жумладан 15 ёшли қизнинг ҳам. 

Яна 26 киши кўп қаватли бино вайроналари остидан қидиришни давом эттирмоқда, уларнинг тақдири номаълум, қутқарув операцияси давом этмоқда. Жароҳатланганлар сони 73 нафарга етди, улардан 14 нафари болалар”, — деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Валентин Резниченко

Россия томонидан уюштирилган ҳужумга Украина Президенти зудлик билан муносабат билдирди. 

Россия террори қурбони бўлганларнинг барчаси абадий хотирамизда қолади! Дунё бу ёвузликни тўхтатиши керак. Днепрдаги вайроналарни тозалаш давом этмоқда. Барча хизматлар ишлаяпти. Биз ҳар бир инсон, ҳар бир ҳаёт учун курашамиз. Биз бу террорга алоқадор барчани топамиз. Ҳамма жавобгар бўлади, — деб ёзди Зеленский.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш