Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини жўнатади
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Зеленскийга йил бошида берган ваъдасини бажаришга киришди.
Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага 14 та Challenger 2 танкини жўнатади, дейилади Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси баёнотида.
Маълум бўлишича, Буюк Британия бош вазири Владимир Зеленский билан суҳбат чоғида унга Challenger 2 танкларини Украинага топшириш қарори ҳақида маълум қилди.“Яқин ҳафталарда 14 та танкдан иборат эскадрон мамлакатга (Украинага – таҳр.) жўнаб кетади”, — дейилади пресс-релизда.
Буюк Британия яқин кунларда Украина қўшинларини Киевга топширилаётган танклардан қандай фойдаланиш бўйича ўқитишни бошлайди.
Танкларни жўнатгандан сўнг, Британия Украинага 30 га яқин AC90 ўзиюрар гаубицаларини беради.
“Бош вазир иттифоқчиларни максимал самарага эришиш учун 2023 йилга мўлжалланган ёрдамни имкон қадар тезроқ юборишга чақиради”, — дейилади пресс-релизда.
Бундан ташқари, баёнотда айтилишича, Сунак Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллесга Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилиш учун Европалик иттифоқчиларни бирлаштириш вазифасини топширган.