Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
EFFECT.UZ эффекти: Бойсунда беморлар совуқ залда даволанаётган эди, ҳоким ва прокурор шифохона шароитини сезиларли даражада яхшилади
Effect.uz’да Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида беморлар марказий шифохона залида даволанаётгани тўғрисида танқидий видеоматериал эълон қилинган эди. Шундан сўнг туман ҳокимлиги ҳолатни назоратга олиб, шифохона зали (триаж) даги шароитларни яхшилаб берган.
Туман ҳокимлигининг қайд этишича, қабул бўлими тўлиқ тамирланиши ҳамда қўшимча иситиш (кондиционер) ўрнатилиши мебель жиҳозлари умуман қабул бўлимининг шароитлари тўлиқ тикланиб, ишлашга шай ҳолатга келтириб берилган.


Туман ҳокими Асқарали Жўраев, туман прокурори М.Ҳайитов бўлимда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берган.

Маълум қилинишича, эндиликда ушбу «Бирламчи қабул пости» да беморнинг умумий ҳолати бўйича имкон даражасида қисқа вақт ичида керакли Диагностик текширувлардан ўтказилиб, биринчи ёрдам кўрсатилади ва касалликнинг оғирлик даражаси бўйича ихтисослаштрилган кардиология, юқумли касалликлар, умумий терапия, режали хирургия, болалар бўлимларига қайта тақсимланиб ўтказилади.

“Ушбу янгича шошилинч қабул бўлими (триаж) касалликни оғирлик даражаси бўйича тақсимлаш бўлими шароитини тўғирлаш ва иситиш мақсадида қурилиш ишлари туман прокурори М.Ҳайитов назорати остида олиб борилмоқда”, дейилади ҳокимлик хабарида.

