Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Инвестор янги стадион қуриб беради» — Ботир Зокиров
Бухоро вилояти ҳокими вилоятнинг яқин келажакдаги асосий йўналиши туризм бўлишини таъкидлади.

Бугун, 14 январь куни Бухорода Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров бошчилигида шаҳар марказида “Туризм шаҳарчаси” қурилиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда масъуллар, сектор раҳбарлари, журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Бухоро вилояти ҳокими айни кунда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган воқеаларга изоҳ берар экан, шаҳар ҳудудида бузилиши кўзда тутилган 19 та бинонинг 11таси тадбиркорларга тегишли эканини, бирорта фуқаронинг манфаатига зарар етказилмаслигини айтди.
“Бузаладиган жойларда бирорта фуқаронинг яшаш жойи йўқ, уларнинг манфаатига зарар етмайди. Вилоят ҳокимлиги биносига келсак, бизга бунча катта бинонинг кераги йўқ. Инвестор стадионнинг янгисини аввалгисидан яхши қуриб берганидан кейин бу масалани кўриб чиқамиз. Дарахтлар максимум сақлаб қолинади. 11 гектар жой яшил майдон бўлади. Албатта, булар фақат таклиф”, — деди Ботир Зарипов.
Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими туризм шаҳарчасини қуриш таклифи билан чиқилганини, вилоятнинг яқин келажакдаги асосий йўналиши туризм бўлишини таъкидлади.
“2025 йилга бориб туристлар оқимини 8-10 миллионга етказмоқчимиз. Айни кундаги шаҳар инфратузилмаси туристларни кутиб олиш талабига жавоб бермайди. Шаҳардан икки минг машина аҳлат чиқардик”, — деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, Зариповнинг айтишича, вилоятдаги кўп тарихий обидалар қулаш арафасида турибди.
“Уларни реконструкция қилиш учун 40 миллард сўм ажратилди”, — дейди вилоят ҳокими.




Изоҳлар 3

Гафурова Мохира
2023-Jan-14 18:57
Жураев Аминжон
2023-Jan-14 23:15