Qidirish

14:54 / 2023-01-09 188 0 Жамият

Андижонда 1000 дан ортиқ ноқонуний қурилишлар аниқланиши ортидан 9 млрдан зиёд жарималар қўлланилди

Андижон вилоятида кадастр идоралари томонидан 1028 та ҳолатда ноқонуний қурилишлар аниқланди ҳамда 9 млрддан зиёд жарималар қўлланилган. Бу ҳақда EFFECT.UZ’га кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов хабар берди.

world-news

Таъкидланишича, вилоятда ер майдонларини асраб авйлаш ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаслик бўйича Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан доимий назорат тадбирлари олиб бориляпти.

Жумладан, ўтган 2022 йил давомида вилоятда 1028 та ҳолатда 153,7 га ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. Ерқонунбузилиш ҳолатлари ер турлари бўйича таҳлил этилганида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 551 та ҳолатда 135,6 гектар, аҳоли пунктлари ерларида 383 та ҳолатда 12,5 гектар, саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерларида 23 та ҳолатда 0,9 гектар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 8 та ҳолатда 0,3 гектар,  ўрмон фонди ерларида 1 та ҳолатда 0,4 гектар, сув фонди ерларида 31 та ҳолатда 1,8 гектар ва захира ерларда 32 та ҳолатда 2,1 гектарни ташкил этди.

Аниқланган ерқонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида барча 1028 та ерқонунбузилишини содир этган шахсларга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш (қурилган ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида) огоҳлантириш хатлари ва бажарилиши юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилди.

Натижада 608 та ёки 59,2 фоиз (60,6 гектар) ер эгалари томонидан ноқонуний қурилмалар ўз ихтиёри билан бартараф этилган. Ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни буздириш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Судларга 420 та ёки 40,9 фоиз (93,1 гектар)га ерқонунбузулишига мажбурий тартибда буздириш юзасидан даъво аризалар киритилган.

173 та ёки 16,8 фоиз (66,43 гектар) ҳолатда аниқланган ерқонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли ҳуқуқий баҳо бериш учун Қўшма тартиб асосида ҳужжатлар ҳудудий прокуратура органларига тақдим этилган.

420 та ерқонунбузилиш ҳолатлари бўйича Судларга даво аризалар киритилган бўлиб шундан, 216 таси суд органлари томонидан қаноатлантирилган.

“Маъмурий амалиёт” йўналишида:

Давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун  2022 йил давомида
4 574 нафар фуқароларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликларининг 3 610 нафарига 9 млрд. 472 млн. 110 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилган. Йил якунига кўра, қўлланилган жарималарнинг 5 млрд. 14 млн. 474 минг сўм ёки 73,2 фоиз миқдори ундирилиши таъминланган.

773 нафар ҳуқуқбузарларга қўлланилган 2 млрд. 123 млн. сўм миқдоридаги муддати ўтган жарималарни мажбурий тартибда ундириш бўйича МИБнинг худудий бўлимларига юборилган. Натижада 229 та ёки 30,0 фоиз ҳолатда 523 млн. 307 минг сўмдан зиёд жарималар ундирилиши таъминланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш