Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистонда янги статистика портали ишга туширилди
Портални ишлаб чиқишда Япония, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилган.
Давлат статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) яратилди ҳамда унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди.
Портал расмий статистика маълумотлар ягона базасини шакллантиради, маълум бир давр бўйича маълумотларни электрон форматларда олиш имкониятини яратади.
СИАТ - расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5-10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди ва бу эса, ўз ўрнида халқаро ташкилотлар, жумладан, Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди. Портал расмий статистика маълумотлар ягона базасини шакллантиради
Ҳозирги кунда СИАТ ахборот тизимида 19 та йўналишда жами 1 700 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар, 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик макрокўрсаткичлар 5 йиллик кесимда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун 3 хил (CSV, JSON ва XML) форматда жойлаштирилди ва доимий равишда янгилаб борилади.
Портални ишлаб чиқишда Япония, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилган. Ўзбекистон Республикаси статистика порталидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.
СИАТ ахборот тизими тегишли вазирлик ва идоралар учун зарур статистик маълумотларни интеграция йўли билан электрон ахборот алмашинишни йўлга қўйиш ҳамда қуйдаги бир қатор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилди:
- маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш;
- рақамли статистик маълумотлар манбаларини ягона маълумотлар омборига тўплаш;
- интеграция платформаси (REST-API) асосида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
- маълумотларни визуал тасвирлаш (жадвал, график, диаграмма, картограмма) модулини жорий этиш;
- статистик маълумотлардан фойдаланувчилар учун ягона веб-интерфейс жорий этиш.
Порталда маълумотларни интерактив график, гистограмма ва диаграммалар кўринишида солиштириш, шунингдек, рейтинг шакллантириш ва кўрсаткичлар ўртасидаги муносабатларни белгилаш модуллари жорий этилган.
SDMX стандарти асосида ҳар бир статистик кўрсаткич бўйича метамаълумотларнинг тизимга жойлаштирилганлиги фойдаланувчиларга кўрсаткич биринчи бор эълон қилинган, янгиланган сана, унинг бирламчи манбаси, ҳисоблаган орган ва услубиёти, масъул бўлинма ва ходим тўғрисида ҳамда шу каби бошқа маълумотларни олиш имконини беради.