Сўнгги янгиликлар
Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Фермерларга босим ортмоқдами?
Иноятов «Quramax Medical» компаниясининг барча дориларини сотишни тўхтатишга кўрсатма берди
Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди. Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ўзбекистонда “Quramax” дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланган.
Хусусан, уларнинг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.
Шуни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилди.
Айни пайтда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимлари ўзига бириктирилган барча хонадонларда фаол патронаж ишларини олиб бормоқда.
Бунда, уйма-уй юрган ҳолда “Хонадон дори қутиси”ни шахсан назоратдан ўтказиш, муддати ўтган препаратлар, сақлаш қоидалари бузилган ҳамда “Quramax Medical” компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг вафот этган эди. Шунингдек, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди. Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги лаборатория текшируви ўтказди ва дори таркибида 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган заҳарли модда топилган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда болаларнинг оммавий ўлими бўйича тергов ишларини бошлади.
Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган. Тергов Уттар-Прадеш лицензиялаш ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.



