Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Уларни мақсади хайп қилиш бўлган» — Қудратхўжа табиий фанлар ҳақидаги фикрлари нотўғри талқин қилинганини айтди
Қудратхўжа ҳолатга муносабат билдириб, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинаётганини айтди ва ўрта таълим мактаблари ўқув дастуридан кимё ва физика фанларини чиқариб ташлашни таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ректори Шерзод Қудратхўжанинг Халқаро пресс-клуб кўрсатувида мактаб дастуридаги физика ва кимё фанлари соатларини қисқартириш ҳақидаги таклифи кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қудратхўжа ҳолатга муносабат билдириб, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинаётганини айтди ва ўрта таълим мактаблари ўқув дастуридан кимё ва физика фанларини чиқариб ташлашни таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлади.
“Видеолавҳада 2 соатлик кўрсатувнинг 30 сонияси кўрсатилган, холос. Мен ушбу фанлар қийин қилиб юборилганини айтиб, болаларимизга енгилроқ, креативроқ дарс ўтайлик, деб таклиф киритдим.
Физика, кимё каби фанлар, албатта, керак. Лекин бу дарсларни ўқитишда эски қолиплардан воз кечиб, замонавий методлардан фойдаланишимиз керак.
Масалан, бир эсланглар, 10—11-синфларда ўрганган қайси мураккаб формула эсингларда қолган? Дарслар қанчалик қийин бўлган, қизил диплом олишда қанчалик халақит қилган, ўқишга киришдан чалғитган? Шу маънода айтдим, холос”, — дея изоҳлайди ЎзЖОКУ ректори.
Унинг фикрича, бу фанларнинг академик даражада ўтилиши оқибатида таълимда жуда кўп муаммолар келиб чиққан.
“Вазият жуда оғир. Дарсликлар қайта кўриб чиқилаётган пайтда фарзандларимиз ўрганадиган дарслар оддий, ҳаётий бўлиши кераклиги муҳим деб ҳисоблайман. Эртага физик олим бўлмоқчи бўлганлар эса кейинчалик фанни чуқурлаштирилган, факултатив дарсларда, махсус синфларда ўрганиши мумкин”, — дея қўшимча қилди у.