Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:54 / 2023-01-02 306 0 Сиёсат

Ким Чен Ин ўз қизига баллистик ракеталар сақланадиган жойни кўрсатди

Ушбу кадрлар қаерда ва қачон олингани ҳозирча номаълум, чунки Шимолий Корея расмийлари бу маълумотларни эълон қилмаган.

world-news

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи Ким Жуга баллистик ракеталар сақланадиган жойни кўрсатди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги. 

Дастлабки маълумотларга кўра, гап Кореянинг Хвасон-12 ва KH-23 ракеталари ҳақида кетмоқда. Ушбу кадрлар қаерда ва қачон олингани ҳозирча номаълум, чунки Шимолий Корея расмийлари бу маълумотларни эълон қилмаган.

Ким Чен Ин Пхеняндаги Кумсусан саройига ҳам ташриф буюриб, у ерда отаси ва бобосига ҳурмат бажо келтирди. Аввалроқ, Янги йил муносабати билан КХДРдаги хорижий дипломатларга Қон денгизи операсидан парчалар намойиш этилган эди.

Спектакль Пхенян катта театрида бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, саҳнада социалистик қурилишни ривожлантириш учун курашда бирлашган корейс халқининг эзгу ва гўзал фикр ва туйғуларини акс эттирувчи ранг-баранг асарлар намойиш этилди.

Қон денгизи классик Шимолий Корея инқилобий операсидир. У Японияга қарши кураш даврида ёзилган Ким Ир Сеннинг худди шу номдаги асари асосида яратилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш