Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади» – Усмон Шарифхўжаев
Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев янги авлод дарсликлари билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.
«Кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади.
Аслида дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор. Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган.
Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади. Бунинг очиқлигини ОАВ Молия вазирлиги портали орқали ҳам кузатиб, ким қанча дарслик чоп этганини кўриши мумкин».