Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистонда янги авлод дарсликлари бўйича 14 та тажриба мактаблари танлаб олинди
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишди.
Таъкидланишича, янги авлод дарсликлари бўйича республикада 14 та тажриба мактаблари танлаб олинди. Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Уларнинг ўқитувчилари семинар-тренингларда қатнашиб, ўқитишнинг янги методикаларини ўзлаштирдилар.
Мазкур мактаблар мисолида мамлакатимиздаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.
Тақдимот давомида қуйидаги мавзулар бўйича кўргазма зонаси ташкил этилди:
- ишлаб чиқилган дарсликлар билан танишиш зонаси;
- асосий дарсликларга қўшимча равишда ишлаб чиқилган рақамли манбалар тақдим этилган технозона;
- намунали синф.
Президент янги авлод дарсликлари билан танишув жараёнида халқаро тажриба синови дарслари билан танишди.
Ўқувчилар замонавий гаджетлар орқали қандай билим олаётгани намойиш этилди. Чунки бугунги жамиятимиз технологиялар ва гаджетлар билан бевосита боғлиқ. Шу боис ўқувчиларга таълим беришда замонавий коммуникация воситалари имкониятидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг ҳам ўйнаб, ҳам ўрганиши учун шароит яратишга ҳаракат қилиняпти.
Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда болалар билан суҳбатлашди. Ўқувчилар, хусусан, алоҳида таълимга муҳтож болалар дарс жараёнларини қандай ўзлаштираётгани билан қизиқди.
Янги авлод дарсликлари тақдимотида таништириладиган ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини Танқидий фикрлаш, Жамоавий ишлаш, Ижодкорлик (Креативлик) ва Мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш (4К) тамойили ташкил этади.
Уларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар томонидан ўқувчиларнинг муваффақиятларини баҳолашда қўлланиладиган намунавий топшириқлар ўрганиб чиқилди ва асос қилиб олинди (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA).
Ўқув методик комплекслар фаол ўқув жараёни учун тўлиқ материаллар тўплами: дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, Estudy электрон таълим платформаси ҳам ушбу тизимга уйғун тарзда қиритилган. У математика, табиатшунослик, информатика каби фанлар бўйича ўқув курсларни ҳамда эгалланган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади.
Платформадан дарс давомида ҳам, бўш вақтда ҳам фойдаланиш мумкин. Ўқувчилар унинг ёрдамида ўзлаштирган материални мустаҳкамлаш билан бирга, мустақил равишда дастурдан илгарилаб кетишлари ҳам мумкин. Платформа TAS-IX тармоғида жойлаштирилган, бу эса ундан бепул фойдаланиш имконини беради.
Ўқув-методик комплекслар Android, IOS платформалари ва «Математика» ва «Алифбо» мобиль иловалари учун ўзбек ва рус тилларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга интерфаол ўқув дастурини ҳам ўз ичига олади.
Эътиборлиси, 1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми, хусусан, тасвирий санъат, ўзбек тили ва мусиқий саводхонлик бўйича китоблар кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган.
Бу ўқувчиларни фанга янада кўпроқ қизиқтириш ҳамда бугунги ўсмирлар ҳаётида муҳим бўлган гаджетларни фойдали воситага айлантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Кенгайтирилган реаллик иловаси 1 марта юклаб олинади ва офлайн режимида ишлайди.