Qidirish

12:50 / 2022-12-29 221 0 Сиёсат

Наманганда бошқарув тузилмаларини мақбуллаштириш ишлари бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини, оқибатда бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланаётганини алоҳида қайд этган эди.

world-news

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Наманган вилоятида ҳам ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми - натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш мақсадида вилоят ҳокимлиги тизимидаги тузилмалар, улардаги мавжуд штат бирликлари ва иш фаолияти таҳлил қилинди.

Вилоят ҳокимининг 2022 йил 29 декабрь кунги 747-сонли қарорига асосан ҳокимлик ҳузуридаги ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган қуйидаги ташкилот фаолияти тугатилиши белгиланди:

1. “Ахсикент” археология мероси объектини ташкил этиш, қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва унинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси

2. Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Мeдиа дeпартамeнти

3. “Наманган вилояти иссиқлик манбаи” ДУК қошидаги “Иссиқлик техника маркази” унитар корхонаси

4. Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Наманган шаҳридаги зиёратгоҳлар муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни сақлаш ободонлаштириш ва бошқариш бўйича ягона дирeкцияси

5. Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси

6. “ҲЮНДАЙ МОТОР УЗ НАМАНГАН” масъулияти чекланган жамият қўшма корхона

7. Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Коронавирус инфeкциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуасини бошқариш махсус маркази

8. “Янгиқўрғон тумани “Нанай” қишлоғини экотуризм марказига айлантириш, дам олиш масканлари бино-иншоотларидан фойдаланиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш дирекцияси”

9. Наманган вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази

10. Наманган вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими” давлат муассасаси

11. Наманган вилояти ҳокимлиги хузуридаги “Фуқaролaрни ўзини ўзи бошқaриш оргaнлaри ходимлaрининг мaлaкaсини ошириш мaркaзи” давлат муассасаси.

Давлат ташкилотлари сонини мақбуллаштириш ва штатлар сонини танқидий таҳлил қилиш орқали давлат бюджети маблағлари ҳам тежалади. Ислоҳотлар қатъият билан давом эттирилади.

Юқоридаги ташкилот ва муассасаларни тугатиш бўйича алоҳида тугатиш комиссияси тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда 2023 йил январь ойидан тугатиш чоралари кўрилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш