Сўнгги янгиликлар
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади
Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Тўра Боболовнинг Сурхондарёдаги тўралиги якунланди. Вилоятга энди Тошкент прокурори ҳокимлик қилади
Бугун, 26 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ташкилий масала кўрилган йиғилишда Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этган.
Маълум бўлишича, Президентнинг тегишли фармонлари билан 2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
“Сўзга чиққанлар фаоллар воҳа аҳли янги раҳбар атрофида жипслашиб, кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқ ва натижаларни янада юксалтириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш йўлида астойидил меҳнат қилишларини таъкидлашди”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Маълумот учун, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Денов туманлари ҳокими, Сурхондарё ва Фарғона вилояти прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким Тўра Боболовга нисбатан сентябрда Президент қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун жарима интизомий жазо чораси қўлланилган эди.
Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарёга ҳоким этиб тайинланган. Сурхонни қарийб тўрт йил давомида бошқарган ҳоким 1970 йил Ангор туманида туғилган.
1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, 1994 йилдан 2003 йилгача Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасида турли лавозимларда ишлаган, 2003-2004 йилларда Сурхондарё вилояти Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, 2004-2016 йилларда Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи бўлган.
У 2017 йилдан 2019 йил апрелига қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди. 2019 йил 1 май куни Тўра Боболов вилоят ҳокими этиб тасдиқланганди. Унгача Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Пўлатов ишдан олиниб, унинг ўрнига Тўра Боболов вақтинча раҳбар этиб тайинланган. Кейинчалик, 2020 йил январида ҳоким лавозимига расман тасдиқланган.



