Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таксистлар сони ва ўртача нархлар маълум қилинди.

Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали хабар қилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 60 тага юқори.
Январь июль ойларида 262,2 миллион марта йўловчи ташиш амалга оширилган. Такси бозори айланмаси эса 5 триллион сўмдан ошган. Шундан 3,6 триллион сўми ёки 72,2 фоиз қисмини нақд тўловлар ташкил этган. Нақдсиз пул ўтказмалари эса 1,4 триллион сўмга етди. Шунингдек, ўртача битта чек нархи 19 077 сўм бўлиб, ўтган йилги нархлардан 621 сўмга қимматлашган.
Республикада такси агрегаторлари орқали 457,3 мингга яқин ҳайдовчи фаолият юритмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи, яъни 257 629 нафари 30-50 ёшда, 50 ёшдан катталар 33 477 киши, ёшлар эса 166 207 нафардир. Бундан ташқари, 3 480 нафар аёл ҳам таксистлик қилмоқда.
Йўловчи ташишда энг кўп хизмат қилаётган машина Cobalt бўлди. Ундан кейин Nexia ва Lacetti турибди. Электромобиллар эса ушбу хизматдаги автомобилларнинг 1,8%ини ташкил этади.
Маълумот учун, 7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг ҳайдовчи 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олди.



