Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«ТХТЯ–2022»: Наманган вилояти 7,916 миллион долларлик шартнома имзолади
Вилоятга инвестиция киритиш бўйича икки томонлама меморандумлари имзоланди. Ушбу тадбирда дунёнинг 30 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этишди.
«ЎзЭкспоМарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросим давомида, Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Б.Шахриёров сўзга чиқиб, Ярмаркани юқори савияда ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган барча ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, Республикамиз вилоятларидан, хорижий давлатлардан, ташриф буюрган мартабали меҳмонлар ҳам минбарда чиқиш қилиб, самимий меҳмондўстлик ва юқори даражада ташкилотчилик учун Ярмарка ташкилотчиларига ўз самимий тилакларини билдиришди.

Шундан сўнг Ярмаркада иштирок этганларни турли номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Наманган вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан тақдим этилган вилояти стенди «Миллийликни уйғунлаштирган стенд» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Мазкур кўргазмада 22 дан ортиқ турфирмалар, 15 га яқин меҳмонхона, ресторан, ҳунармандлар, Наманган давлат Музейи ходимлари ўз экспонатлари билан ва бошқа туризм йўналишида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этишди.

Наманган вилоятининг эко туризм, зиёрат туризм, гастрономик туризм, туристик дам олиш масканлари, кўнгил очар масканлари, экстремал туризм объектларига қизиқиш билдирган ва айнан шу туризм турларини ривожлантириш ва инвестиция киритиш бўйича келишувларига эришилди.

Ярмарка доирасида 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб Наманган вилоятига Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Корея, Россия, Малайзия, Озарбайжон ва бошқа давлатлар билан 1,5 миллионга яқин сайёҳларни жалб қилиш келишувларига эришилди.


Вилоятга инвестиция киритиш бўйича икки томонлама меморандумлари имзоланди. Ушбу тадбирда дунёнинг 30 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида Наманган вилояти туркомпаниялар меҳмонхоналар музейлар бошқа турдаги туризм турлари бўйича 2 кун мобайнида жами келишувлар 952 та, 7,916 АҚШ долларлик шартнома имзоланди.


