Сўнгги янгиликлар
Тарих ва табиат уйғунлашган шаҳар: Эгей минтақасининг сирли хазинаси Дидим ҳақида
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 3 нафар аъзоси кўлда чўкиб кетди
Бухороча «давления»: Суднинг мустақиллиги қаерда қолди?
Ҳафта бошида баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади
Наманганда юк машинаси савдо дўконига бориб урилди
“Салимбойвачча” Тошкентда кўриниш берди
Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпаймоқда
Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
Бухороча «давления»: Суднинг мустақиллиги қаерда қолди?
Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Бухоро вилояти жиноят ишлар бўйича Шофиркон туман судининг 2025 йил 5 майдаги ҳукмидан норози бўлиб, аппеляция инстанциясида шикоят ёзган Жўраев, Усмонов, Салимов ва Хайдаровлар иши Бухоро вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича аппеляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда. Судда адвокат томонидан иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Навоий кон металлургия Аж мутахассисни жалб қилиш тўғрисида киритилган илтимосномаси судлов ҳайъати томонидан қисман қаноатлантирилди.
16 июль куни Навоий кон металлургия мутахассиси Мардонов Азиз судга чақирилди, сабаби биринчи инстанция судининг ҳукмига сабаб бўлган кимёвий экспертиза хулосаси ўрнига айнан шулар томонидан берилган хулоса сабаб бўлган. Яъни прокурорнинг айблов хулосасида кўмир қимматбаҳо маъдан деб талқин қилинган ва фуқароларнинг ишини судга оширган.
Айнан ташлаб кетилган қумда олтин борми ёки йўқ ўзлари ҳам билмайдиган фуқароларга қўйилган айблар эса жуда катта. Навоий кон металлургия комбинати мутахассисига суд залида қуйидагича савол берилди: «қум аралашган кўмир қимматбаҳо метал бўла оладими». Афсуски, кўмир қимматбаҳо метал бўла олмайди деб жавоб берди. Ахир комбинат шундай хулоса берган эдику, дейилган саволга биз терговга қимматбаҳо метал деб хулоса бермаганмиз, бермаймиз ҳам чунки, қум аралашган кўмир қимматбаҳо метал эмас деган жавобни беришди. Демак, терговчи иш материалини нотўғри талқин қилганлиги оқибатида фуқароларнинг иши судга чиқиб кетган. Наҳотки, ишни кўраётган судьялар иш материали билан танишиб ҳам ўтирмасдан қарор чиқараверса. Агар тизим шундай ҳолатда давом этар экан инсон қадри ва ҳуқуқлари ҳар бир суд мажлисида топталаверади.
Фуқароларнинг оқлов сўраётгани ҳам ўринли Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Салимов Муҳриддин Зухриддин ўғлига нисбатан тезкор тадбир ўтказилган ва унга тегишли бўлган кўмир аралашмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Кейинроқ эса бизга мурожат қилган Салимов ,Усмонов, Жўраевларга ҳам шундай тадбир ўтказилган ва уларга тегишли бўлган кўмир аралашган қум далил сифатида олинган. Қизиғи шундаки, биринчи ушланган Салимов Муҳриддин Зайниддин ўғлининг ҳаракатларида жиноят кодексининг 190-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги аниқланиб, қарор қабул қилинган ва Зайниддин ўғлидан далил сифатида олинган кўмир аралашган қум ўзига қайтарилган. Аммо Салимов ,Усмонов, Жўраевларга навбат келганда, уларни жиноятчи деб талқин қилиб судга оширган. Бир хил холат ва икки хил ҳукм. Негадир шубҳали ҳолат.
Эффеcт.узъга инсайдерлардан келган маълумотга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан судларга босим берилаётгани ва айнан Салимов, Усмонов, Ҳайдаровларнинг биринчи инстанция суди қарори ўзгаришсиз қолиши кераклиги таъкидланаётгани айтилмоқда, Ҳатто оммавий ахборот воситаларига ҳам рухсат этилмаганлиги сабабларидан бири шу бўлиши мумкинлиги. Фуқароларнинг айбсизлиги суд мажлисида билиниб қолса, судья қандай қилиб ҳукмни ўзгаришсиз қолдира олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сонли қарори Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақидаги низомнинг 10-иловасида Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тоғрисидаги ягона низомга 10-илова Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланган.
Жўраев Тўлқин Қудратиллоевич, Усмонов Жалолиддин Икром ўғли, Салимов Дадахон Завқиддин ўғли ва Ҳайдаров Шуҳратлар томонидан Аффинаж фаолиятини амалга ошириш тўғрисида лицензиялар олишлари лозим эди, бироқ улар томонидан лицензия олинмасдан фаолиятни бошлаб, даромад ҳам олишмаган.
Бу ҳолатда, Жўраев Тўлқин Қудратиллоевич, Усмонов Жалолиддин Икром ўғли, Салимов Дадахон Завқиддин ўғли ва Ҳайдаров Шуҳратларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 190-моддаси 6-қисми «б» банди билан эмас, балки Жиноят кодексининг 188-моддаси, яъни ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш жиноятини содир этганликда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши лозим.
Жиноят кодексининг 188-моддасида эса, шахс даромад олинганлиги исботланса, унда Жиноят кодексининг 188-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Ваҳоланки, Жўраев Тўлқин Қудратиллоевич, Усмонов Жалолиддин Икром ўғли, Салимов Дадахон Завқиддин ўғли ва Ҳайдаров Шуҳратлар томонидан Афинаж фаолияти тўлиқ якунланмаганлиги, яъни даромад умуман олмаганлиги билан уларни жиноий жавобгарликка тортишга асос йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг «Тадбиркорлик фаолияти билан боглиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13-бандида «Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланган шахс айни пайтда рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товласа, унинг ҳаракатлари ЖК 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди» деб, кўрсатилган.
Бундан кўриниб турибдики, Шофиркон тумани суди Олий суд пленумини қарорини билмайди билса ҳам қўпол равишда бузган .



