Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Она фарзандини васийлик ва ҳомийлик ташкилотига топширишни ҳоҳламаган
Аввалроқ Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Фарғонадаги суд залидаги панжара ортида қўлида гўдак билан тасвирланган видеолавҳани эълон қилган эди. Фарғона вилояти судлари ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан М.Х.га (1991 йилда туғилган, аёл) нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60-моддасига (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Муқаддам М. Х.га жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2022 йил 3 августдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖПКнинг 533-моддаси (ҳукмнинг ижросини кечиктириш) 1-қисми 3-бандига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ижроси унинг фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар, яьни 2025 йил 13 май кунига қадар кечиктирилган.
М. Х. суднинг ҳукми билан тайинланган жазо кечиктирилган даврида яна қайта Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб, жабрланувчиларга жами 846 477 394 сўм миқдорида моддий зарар етказиб оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда суд залида қамоққа олинган.
Қамоққа олинган вақтда судланувчининг 2025 йил 19 март куни туғилган фарзанди қўлида бўлган ва фарзандини васийлик ва ҳомийлик ташкилотига топширишни ҳоҳламаган.
Фарғона вилояти вояга етмаганлар комиссиясининг мутассади ходимлари томонидан суднинг рухсатномаси билан тергов ҳибсхонасига кириб боланинг ҳозирги ижтимоий ва руҳий ҳолати ва унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, зарурат туғилган тақдирда болани васийликка олиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
Жиноят-ижроия кодексининг 132-моддаси (болаларни жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштириш) талабларидан келиб чиқиб, М. Х. вояга етмаган фарзандини 3 ёшга тўлгунга қадар ўзи билан олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланган.
М. Х. жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти келтирган. Айни пайтда ушбу апелляция шикояти Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилмоқда.
Мазкур жиноят ишини апелляция тартибида кўрилиши билан боғлиқ кейинги суд мажлисида боланинг ҳозир бўлиши унинг манфаатларига зидлиги нуқтаи назаридан суд томонидан васийлик органига болани суд жараёнида иштирок этмасликка оид тегишли чоралар кўриш масаласини киритган.



