Сўнгги янгиликлар
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Туркиянинг маданий диққатга сазовор жойларини тунда кашф қилиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди.

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўтган йили йўлга қўйилган лойиҳа катта қизиқиш уйғотди ва Туркиянинг энг муҳим маданий мерос объектлари бўлган Измирнинг Эфес шаҳри ва Денизлининг Ҳиераполиси (Памуккале)га 395 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Жорий йилнинг ёзида лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйлаб 25 та объект ёритилади ва кечги вақтгача очиқ бўлади.
Ташаббус Туркиянинг 12 ой давомида 81 шаҳарда туризмни кенгайтириш қарашларига мувофиқ барқарор туризмни қўллаб-қувватлайди ва лойиҳа ҳозирда Истанбулнинг Галата минораси, Каппадокиянинг муҳим археологик обидалари ва ер ости шаҳарлари ҳамда Туркия бўйлаб кўплаб мафтункор тарихий жойларидан иборат жами 25 та жойни қамраб олди.
Истанбул ва Анқарадаги иконик музейларда кенгайтирилган иш соатлари
“Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Истанбул ва Анқарадаги муҳим маданий марказларда иш соатлари узайтирилади. Истанбулда Археология музейлари (ёпиқ майдонлар бундан мустасно), Ая София тарих ва тажриба музейи, Турк ва ислом санъати музейи соат 22.00 гача очиқ бўлади. Айни пайтда, Галата минорасини соат 23:00 гача зиёрат қилиш имконияти мавжуд. Туркиянинг пойтахти Анқарада Республиканинг энг қадимги икки музейи ҳам тунги зиёратчилар учун очиқдир. Хеттлар, Урартулар, Фригияликлар ва бошқа кўплаб асарлар сақланадиган Онадўли цивилизациялари музейи ва Отатуркнинг биринчи дам олиш маскани бўлган Этнография музейи соат 21:00 гача очиқ бўлади.
Эгей ва Турк Ривиераси бўйлаб абадий мерос
Туркуаз рангли Эгей қирғоғи ва серқуёш Турк Ривиерасида қуёш ботгандан кейинги сеҳрли манзара кўзни қамаштиради. Юқори сифатли ҳаёти ва Эгей ошхонаси билан машҳур бўлган Измир, Рим даврида гуллаб-яшнаган Эфес, Маданият ва санъат фабрикаси кечқурун маҳаллий ва халқаро сайёҳлар билан гавжумдир ҳамда 23:00 гача очиқдир. 140 йиллик Алсанжак Текел фабрикасидан қайта тикланган Маданият ва санъат фабрикаси Измир саноат меросининг муҳим элементи сифатида шаҳарнинг энг кўзга кўринган манзилларидандир.
Муғладаги Бодрум сув ости археология музейи соат 22:00 га қадар очиқ бўлса, Денизлидаги Ҳиераполис қадимий шаҳрини соат 23:00 гача зиёрат қилиш мумкин. Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилига келсак, Анталияда ҳам тунги ташрифлар мавжуд бўлади. Анталия музейи, Алания музейи, Некропол музейи ва Аспендос, Патара ва Сиде археологик ёдгорликлари соат 22:00 гача фаолия тюритади.
Онадўли бўйлаб….
Туркиядаги бошқа кўплаб тарихий бойликлар ҳам иш вақтини узайтиради. Коммагения қироли Антиох I томонидан ўрнатилган улкан ҳайкаллари билан машҳур ва Адиямандаги ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси бўлган Немрут тоғи қуёш чиқишидан баҳра олишни истаганлар учун эрталаб соат 04:00 дан 9:00 гача ёритилади ва очиқ бўлади. Каппадокияда пери бажаларга бой Невшеҳир, Деринкую, Каймакли ва Ўзконак ер ости шаҳарлари соат 21:00 га қадар фаолиятини давом эттиради. Жануби-шарқий Онадўлининг икки муҳим шаҳри Газиантеп ва Шанлиурфа ҳам кечалари иконик музейларининг эшикларини очади. Қадимги Зеугма шаҳрининг ажойиб мозаикалари билан бир қаторда Рим давридан қолган ҳайкаллари намойиш этилган Газиантеп Зеугма мозаика музейи соат 21:00гача ишлайди.
Туркиянинг ошпазлик пойтахти ва гастрономия бўйича ЮНEСКОнинг ижодий шаҳри Газиантеп, Гўбеклитепе ва Караҳантепе каби дунёдаги энг қадимий неолит обидалари жойлашган Шанлиурфа, шунингдек, 21:00 га қадар очиқ иккита музейга эга: Кўргазма майдони бўйича Туркиядаги энг йирик ва 4,5 километрлик йўлда 10 000 дан ортиқ асар намойиш этилган дунёдаги энг йирик музейлардан бири Шанлиурфа музейи ва Туркиянинг энг катта устунсиз иншооти бўлган Ҳалеплибаҳче мозаика музейи. Қораденгизҳудудидаги Самсун музейи Кальколит, Илк Бронза, Хет, Эллинистик ва Рим даврларига оид асарларни22:00 га қадар намойиш этади. “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Туркия шарқидаги Эрзурум музейи иш вақтини узайтиради ва соат 21:00 гача очиқ қолади.



